Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Москвага ташрифи чоғида Путин билан узоқ суҳбат ўтказганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Sky News
"Бу ажойиб сафар бўлди. Мен кўп вақтимни президент Путин билан гаплашиб, у билан дўстлик ва муносабатларни ривожлантиришга сарфладим. Буларнинг барчаси Марк Фогелнинг самолётга чиқишига сабаб бўлди", — дея учрашувга изоҳ берди Уиткофф.
Эслатиб ўтамиз, Уиткоффнинг Москвага ташрифидан ва америкалик ўқитувчи Фогел Россия қамоқҳонасидан озод этилганидан сўнг Трамп ва Путин ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган эди.