Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия делегацияси Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларда АҚШ вакилларининг иштирок этишига қарши

Россия делегацияси Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларда АҚШ вакилларининг иштирок этишига қарши

Россия делегацияси Украина билан тўғридан-тўғри музокараларда АҚШ вакилларининг иштирок этишига қарши чиқди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” музокараларни ташкил этиш билан таниш манбага таяниб. Аввалроқ The Guardian нашри АҚШни ушбу босқичда Давлат департаменти сиёсий режалаштириш бўйича директори Майкл Энтон вакиллик қилиши кераклигини ёзганди.

Москва ва Киев ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар Истанбулдаги Долмабаҳче президент саройида пешинда бошланиши керак. “РИА Новости” хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манба АҚШнинг музокараларда иштирок этишига қарши эканини тасдиқлаган. ТАСС билан суҳбатлашган бошқа манба маълумотига кўра, музокаралар аввалида Туркия томони қисқача саломлашув билан чиқиш қилади ва шундан сўнг Анқара вакили музокаралар хонасини тарк этади.

“Би-би-си”нинг ёзишича, Майкл Энтон музокараларда бевосита қатнашмайди, лекин улар олдидан Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган президент ёрдамчиси Владимир Мединский билан учрашади. “РИА Новости” хабар беришича, Москва делегацияси ҳали музокаралар жойига етиб бормаган.

Эрталаб Украина делегацияси Франсия, Германия ва Буюк Британия миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари, шунингдек, АҚШ президенти махсус вакили Кит Келлог билан учрашув ўтказди, деб ёзди “Суспільне”. Ҳозирда Истанбулда Украина, АҚШ ва Туркия ўртасида уч томонлама учрашув бошланган. Унда АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Украина ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Андрей Сибига ва Ҳакан Фидан, шунингдек, Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак иштирок этмоқда.

Киритилди: 14:40 16.05.2025. Ўқилди: 544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!