МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг буйруғига асосан, қарздор А.А. дан ундирувчи А.Р.фойдасига, шунингдек, ФИБ Сариосиё туманлараро судининг суд буйруғига асосан, қарздор А.А дан ундирувчи А.П. фойдасига 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисида ижро варақалар келиб тушган.
Икки ижро ҳужжати бўйича бўлимда тегишлича ижро ишлари қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Афсуски, ака-ука қарздорлар алимент пул маблағларини ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортиб келган. Қарздор аканинг бир нафар фарзанди учун 10 млн. 774 минг 384 сўм, алиментчи уканинг эса 8 млн. 254 минг 574 сўм алимент қарздорлиги юзага келган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ака-укага нисбатан 14.03.2025 йилда қидирув эълон қилинган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари ҳамда қидирув тадбирлари натижасида ака-ука қарздорлар қидирувдан топилиб, улар огоҳлантирилишига қарамасдан алимент пулларини тўламай келганлиги сабабли, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47⁴-моддасига асосан, ЖИБ Шайҳонтохур туман судининг қарорига асосан, А.Абдулла ҳамда А.Аҳмадга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.