Россия чегарачилари 2025 йил 1 январдан бошлаб Арманистон-Эрон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктида хизмат кўрсатишни тўхтатади, у ерда фақат Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати чегарачилари қолади.
Шу билан бирга, арман чегарачилари Россия билан бир қаторда Туркия, шунингдек, Эрон билан чегарада ҳам хавфсизликни таъминлашга масъул бўлади.
"Бундай келишувга Москвадаги Пашинян ва Путиннинг учрашуви пайтида эришилди", деди Арманистон бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян.