"Амина" иловасига ўхшаш мигрантларнинг кириши ва ҳаракатланишини биометрик мониторинг қилиш тизими бутун Россия бўйлаб жорий этилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
"Амина" хизмати ҳозирда Москва ва Москва вилоятида фаолият юритмоқда.
"Ҳа, биз айнан шу ёндашувни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Москва янги тизим учун асосий синов майдонига айланди ва катта тажриба тўплади", деди у бу борада берилган саволга жавоб берар экан.