Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Британия мудофаа компаниялари раҳбарларига нисбатан санкциялар жорий этди

Россия Британия мудофаа компаниялари раҳбарларига нисбатан санкциялар жорий этди

Россия Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бераётган мудофаа компанияларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келаётган Буюк Британиянинг етти нафар фуқаросига нисбатан санкциялар жорий этди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилмоқда.

Вазирликда таъкидланишича, мазкур қарор Лондоннинг Россияга қарши сиёсати ва Украинага қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини оширишига жавобан қабул қилинган.

Санкциялар рўйхатига Rotron Aerospace компанияси бош директори Алекс Эдвард Хэд, компаниянинг бош ҳарбий маслаҳатчиси Кев Оливер ҳамда директорлар кенгаши раиси Жорж Замбеллас киритилган.

Шунингдек, чекловлар MGI Engineering компанияси бош директори Роберт Майкл Гаскойн, Malloy Aeronautics ижрочи директори Нил Эплтон, Tekever UK компанияси директори ва ҳаммуассиси Пол Уэбб ҳамда BAE Systems компаниясининг технологиялар ва ахборот бўлими раҳбари Жулиан Фредерик Чарльз Крэкнеллга нисбатан ҳам қўлланилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Британия компаниялари Украинага етказиб берилаётган узоқ масофага учувчи ракеталар, учувчисиз учиш аппаратлари ва бошқа ҳарбий технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришда иштирок этмоқда.

Вазирлик, шунингдек, Британия расмийларининг хатти-ҳаракатларига жавобан санкциялар рўйхатини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилишини билдирган.

Киритилди: Бугун 09:01. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!