Россия Болтиқбўйи мамлакатларида НАТО билан урушга тайёргарлик кўриш учун GPS тизими фаолиятини тўхтатиб қўймоқда.
Бу ҳақда Bloomberg Эстония мудофаа кучлари қўмондони Мартин Ҳеремга таяниб хабар бермоқда
Ҳеремнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Шарқий Европада фуқаролик авиацияси, смартфонлар ва қурол тизимлари томонидан қўлланиладиган GPS сигналларини сўндириб қўймоқда. Ўтган йилдан бери Болтиқбўйи минтақасида шунга ўхшаш ҳолатлар тез-тез қайд этилмоқда.
Эстониялик қўмондоннинг таъкидлашича, Россия Федерацияси шу тариқа келажакда НАТО билан юзага келиши мумкин бўлган можаро хавфи фонида машғулотлар ўтказмоқда.