Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Судандаги сулҳ ҳақидаги резолюциясини блоклади

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Судандаги сулҳ ҳақидаги резолюциясини блоклади



Буюк Британия ва Серра-Леоне томонидан тайёрланган резолюция лойиҳасини БМТнинг энг қудратли органининг қолган 14 аъзоси ёқлаб овоз берди. Ҳужжат Судандаги фуқаролар урушининг барча томонларини «ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга» ва «миллий ўт очишни тўхтатиш» бўйича мулоқотни бошлашга, жумладан, мамлакатдаги гуманитар инқирозни ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтидаги баёнотда маълум қилинди.

Матнда Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Москванинг резолюцияга тўсқинлик қилишини «ёвуз, жирканч ва беадаб» ҳаракат деб атади. «Россия ҳаракат қилгунга қадар яна қанча суданлик ўлдирилиши керак, яна қанча аёл зўрланиши, яна қанча болалар овқатсиз қолиши керак?» – риторик савол беради.

«Украинада босқинчилик урушини олиб бораётган Путин шарманда бўлсин. Африка қитъаси бўйлаб можаро ва зўравонликларни ёйиш учун ўз ёлланма аскарларидан фойдаланаётган Путинга шармандалик», - дейилади Лемми баёнотида.

Киритилди: 13:02 19.11.2024. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!