Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия биринчи марта Эстониядан чиққан танкер кемани ушлаб қолди

Россия биринчи марта Эстониядан чиққан танкер кемани ушлаб қолди

Бугун Россия Эстониянинг Силламяэ портидан (Ленинград вилояти чегарасига яқин жойлашган) сланец мойи юкини олиб, Россия ҳудудий сувлари орқали Нидерландияга олдиндан келишилган йўналиш бўйича кетаётган Либерия байроғи остидаги "Green Admire" нефть танкерини тўхтатганини Эстония Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Кема Греция компаниясига тегишли экан. Танкернинг ушлаб қолинишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

"Бугунги воқеа шуни кўрсатмоқдаки, Россия ҳамон кутилмаган тарзда ҳаракат қилишни давом эттирмоқда," дея таъкидлади Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна.

Киритилди: 21:07 18.05.2025. Ўқилди: 973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!