Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия бир кечада Украинанинг 8 та дронини уриб туширди

Россия бир кечада Украинанинг 8 та дронини уриб туширди

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Қрим, Курск ва Белгород вилоятлари ҳамда Азов денгизи узра бир кечада саккизта Украина дронини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

"Жорий йилнинг 2 июнь куни Москва вақти билан соат 20:00 дан 3 июнь куни соат 07:00 гача бўлган даврда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари навбатчиликда Украинанинг саккизта дронини йўқ қилди: Қрим Республикаси ҳудудида учта, Курск ва Белгород вилоятлари ҳудудларида ҳар бирида иккитадан ва Азов денгизи сувлари устида битта дрон йўқ қилинди" - дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Киритилди: 10:08 03.06.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!