Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия бир кечада Украинанинг 174 та дронини уриб туширди

Россия бир кечада Украинанинг 174 та дронини уриб туширди

6 июнга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Украинанинг 174 та дронларини уриб туширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

"Москва вақти билан 5 июнь соат 20:00 дан 6 июнь куни соат 04:20 га қадар ҳаво ҳужумидан мудофаа хизмати навбатчи Украинанинг самолёт типидаги 174 та дрон аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди", — дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.

Дронлар Брянск, Ростов, Саратов, Воронеж, Калуга, Курск, Орёл, Рьязан, Тула, Белгород, Тамбов вилоятлари, Москва вилояти ва Қрим устидан уриб туширилган.

Қора денгиз устида Украинанинг учта "Нептун-МД" бошқариладиган ракеталари ҳам йўқ қилинди.

Кечаси Москва мэри Сергей Собянин Украина Қуролли кучларининг Москвага яқинлашганда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган дронлари сони ўнга етганини маълум қилди.

Киритилди: 10:36 06.06.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!