Бугун 30 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Америкаликлар Украинага ёрдам тўхтатилишини олқишламоқ

Америкаликлар Украинага ёрдам тўхтатилишини олқишламоқ

Америка халқи АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг бошқа давлатларга ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишламоқда. Бу ҳақда АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Президент Трамп ва бизнинг янги давлат котибимиз Марко Рубио Украина ва бошқа мамлакатларга барча хорижий ёрдамни тўхтатди. Давлат департаменти шокда, аммо Америка халқи ундай эмас, биз нишонламоқдамиз”, — деб ёзади у.

Дональд Трамп ўз лавозимига киришганч, 90 кунга деярли барча хорижий ёрдам дастурларини, жумладан, Киевни молиялаштиришни дарҳол тўхтатилгани эълон қилинган эди. Бироқ Исроил ва Мисрга ёрдам бериш тўхтатилмаган.

Бундан ташқари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳам Украинадаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиш бўйича кўрсатма олган.

Киритилди: 20:32 27.01.2025. Ўқилди: 5098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!