Россия экспортга мўлжалланган буғдойга ранг беришни бошлади.
«28 январ куни Ленинград областининг Висоцкий портида Россиянинг Марокаш учун мўлжалланган буғдойига илк маротаба ранг берилди», — дейилади «Россельхознадзор» хабарида.
Тушунтирилишича, кириб келаётган маҳсулот сифати ва ташқи кўринишига ҳар бир мамлакатнинг ўз талаблари бор. Масалан, Марокаш ва Саудия Арабистони донни бўяшни сўрайди. Импортни қабул қилаётган мамлакат чорва учун мўлжалланган буғдойни шу тариқа ажратиб олади.