Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп BRICS'га таҳдид қилди

A A A
Трамп BRICS'га таҳдид қилди

АҚШ Президенти Доналд Трамп BRICS давлатлари халқаро тўлов воситаси сифатида АҚШ долларидан воз кечса, 100 фоизлик божлар жорий қилиш билан таҳдид қилди: "BRICS мамлакатлари доллардан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда, биз эса кузатиб турибмиз, деган фикр тугади. Биз бу мамлакатлардан янги BRICS валютасини яратмаслик ва қудратли АҚШ доллари ўрнини босадиган бошқа валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятларини талаб қиламиз”

Маълумот учун, BRICS гуруҳи дастлаб беш аъзодан иборат эди: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка. Уларга 2024 йил бошида Эрон, Миср, Эфиопия ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшилди.

Киритилди: 15:12 31.01.2025. Ўқилди: 2912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар