Бу ҳақда рус Мудофаа вазири Белоусов департамент ҳайъати йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди. Белоусовнинг сўзларига кўра, бу каби можаро эҳтимолини NATO'нинг шу йил июл ойида бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган қарорлар кўрсатмоқда.
"Бу АҚШ ва бошқа NATO давлатларининг доктринал ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган", — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, альянснинг Вашингтонда бўлиб ўтган саммитидан сўнг, NATO давлатларининг қўшма баёнотида Россия узоқ муддатда сақланиб қоладиган “энг муҳим ва тўғридан-тўғри хавфсизлик таҳдиди” деб аталганди.