Россия армияси бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужум операцияларини кучайтирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Украина ҳарбийлари маълумотларига кўра, сўнгги 10 кун ичида Россия Қуролли кучлари Покровск ҳудудида фаоллашиб, келажакдаги ҳужумлар учун у ерга қўшимча куч ва техникаларни жўнатмоқда. Бироқ Покровскнинг ўзи ишончли тарзда ҳимоялангани боис, русларнинг асосий саъй-ҳаракатлари Днепропетровск вилоятидаги Новопавловкага қаратилиши мумкин.
"Улар Днепропетровск вилоятига киришмоқчи, бу Россия қўмондонлиги томонидан белгиланган асосий вазифалардан бири", – деди ҳарбийлардан бири.
Шунингдек, Россия Қуролли Кучлари сўнгги ҳафталарда Луганск вилоятида, айниқса Лиманнинг шимолида бир қатор ютуқларга эришди.