“Росселхознадзор” баёнотига кўра, тизимли равишда карантин остидаги объектлар аниқланмоқда ва Арманистон томони огоҳлантирилганига қарамай, бу ҳолат давом этмоқда. Бундан ташқари, идоранинг таъкидлашича, июн ойида Арманистондан келтирилган ёнғоқ, қуритилган шафтоли ва қуритилган помидорларда зарарланишнинг учта ҳолати аниқланган.
“Росселхознадзор” сайтидаги рўйхатда гуллар, сабзавотлар, мевалар, резаворлар, ғалла экинлари, тамаки, ёғоч ва бошқа кўплаб маҳсулотлар келтирилган.
Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибида қолишни давом эттираётганига қарамай, Россия ушбу мамлакатдан гуллар, сабзавотлар, меваларнинг айрим турлари, “Жермук” минерал суви ва яна бир қатор бошқа маҳсулотларни олиб киришга тақиқ жорий этди. Бундан ташқари, агар Ереван Европа Иттифоқига аъзо бўлиш курсида давом этадиган бўлса, Москва газ, нефт маҳсулотлари ва олмос етказиб бериш бўйича битимни тўхтатиб қўйиш ёки денонсация қилиш (бекор қилиш) билан таҳдид қилди.