Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия аралашганми: Трамп ва Илон Маск ўртасидаги можаронинг сабаби нимада эди?

Россия аралашганми: Трамп ва Илон Маск ўртасидаги можаронинг сабаби нимада эди?

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ТАСС агентлигига берган интервьюсида таъкидлашича, АҚШда президент Дональд Трамп ва тадбиркор Илон Маск ўртасидаги можарога Россияни аралаштиришмаган — ҳеч ким маслаҳат ҳам сўрамаган, қўллаб-қувватлашни ҳам илтимос қилмаган.

Захарова шундай деди:

“Бу уларнинг иши — сиёсий муносабатларни қандай қуришларига ўзи ўргурлар. Мен буни баҳолашни истамайман. Ростини айтсам, бу масалада биздан на маслаҳат сўралди, на ёрдам. Ўзлари ҳал қилишади.”

Ушбу зиддият Трамп ва Маск ўртасида АҚШнинг янги солиқ-бюджет қонуни ортидан юзага келди. Маск мазкур қонун лойиҳасини “жирканч” деб атади, чунки у АҚШнинг аллақачон катта бўлган бюджет тақчиллигини янада оширишини таъкидлади. Бунга жавобан Трамп Маскни “ақлдан озган” деб атади ва SpaceX компаниясининг давлат шартномаларига кириш имкониятини қайта кўриб чиқишини айтди.

Бундан ташқари, Маск ижтимоий тармоқда (X) Трампни америкалик молиячи Жеффри Эпштейн иши билан боғловчи ҳужжатлар борлигини иддао қилди, аммо кейинроқ бу постини ўчирди.

Киритилди: 18:00 22.06.2025. Ўқилди: 1821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!