Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украинада 92 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди

Украинада 92 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди

Украина ҳудудидаги ҳарбий можаро чоғида Украина томонида жанговар ҳаракатларда қатнашган 92 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times Украина тарихи музейи маълумотларига таяниб хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, Украина армиясига жами «мингдан бир неча минггача» америкалик қўшилган бўлиши мумкин.

NYT маълумотларига кўра, урушда қатнашган америкаликлар орасида асосан истеъфодаги ҳарбийлар бўлиб, улар украиналик ҳарбийлар билан тенг хизмат қилган ва бир хил тўлов олган: ойига тахминан минг доллар асосий маош ва 3 минг долларгача жанговар устамалар.

Украина армиясига АҚШ фуқароларининг асосий оқими 2022 йилдаги можаронинг дастлабки ойларида кузатилган. Газетанинг таъкидлашича, можарога Украина томонида қўшилган америкаликлар орасида нафақат собиқ ҳарбийлар, балки тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, аёллар, жумладан, тиббиёт ходимлари ҳам бор.

Украина Мудофаа вазирлиги урушда қатнашган америкалик ҳарбийлар ҳақида ҳеч қачон маълумот бермаган

Киритилди: 23:40 08.09.2025. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!