Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия АҚШга тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашни таклиф қилди

Россия АҚШга тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашни таклиф қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинишича, бу таклиф 27 феврал куни Истанбулда Қўшма Штатлар вакиллари билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россия расмийлари томонидан билдирилган.

"Учрашувда, АҚШнинг олдинги маъмуриятларидан мерос бўлиб қолган кўплаб “зиддиятли масалалар” муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, Россия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари фаолиятини тўсиқсиз молиялаштиришни таъминлаш бўйича қўшимча қадамларни келишиб олдилар", дея қайд этди Россия ТИВ.

2022 йил март ойи бошларида, Россия армиясининг Украинага бостириб киришидан кўп ўтмай, АҚШ Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган эди. АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жо Байденнинг фармони йўловчи, юк ва чартер рейсларига тааллуқли бўлганди.

Киритилди: 18:55 28.02.2025. Ўқилди: 1475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!