Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Роскомнадзор «Полит.ру» сайтини блоклади

A A A
Роскомнадзор «Полит.ру» сайтини блоклади

Роскомнадзор Россияда «Полит.ру» нашри сайтига киришни блоклади ва таҳририятни «ишончсиз ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни қайта-қайта жойлаштирганликда» айблади. Бу ҳақда 12 апрел, жума куни бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Блокланган нашр - Рунетдаги энг эскиларидан бири. Унга 1998 йил феврал ойида ношир Дмитрий Ицкович, сиёсатшунос Кирилл Рогов ва сиёсий стратег Модест Колеров томонидан асос солинган. Таҳририят Россия Федерацияси ҳудудидаги блокировкага изоҳ бермади.

Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан буён 10 мингдан ортиқ сайтлар блокланди, ўнлаб оммавий ахборот воситалари ёпилди, бир неча юзлаб журналистлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди, деб хабар беради мустақил матбуот.

Киритилди: 23:56 13.04.2024. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!