23 март куни Гиннеснинг рекордлар китоби вакили Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга сертификат топширди.
Португалия футбол клуби матбуот хизмати хабарига кўра, сертификат Роналдунинг терма жамоалар миқёсидаги ўйинлардаги ғалабалар сони бўйича рекорди учун мўлжалланган. Футболчи бу рекордни 2024 йил 15 ноябрда Миллатлар лигаси доирасида Польшага қарши ўйинда ўрнатган эди.
40 ёшли Роналду Португалия терма жамоаси сафида 132 та ғалабага эришган. Роналдуга бу кўрсаткичга эришиш учун 215 та ўйин керак бўлди.
Ҳужумчи испанлардан қуйидаги ҳолатда олдинда:
Серхио Рамос (180 ўйинда 131 ғалаба);
Икер Касильяс (167 ўйинда 121 ғалаба).
Миллатлар лигаси 1/4 ўйинида Роналду пенальтидан фойдалана олмади, бироқ Португалия терма жамоаси барибир ярим финалга йўл олди.