Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Роналду Саудия Арабистонини тарк этадими?

Роналду Саудия Арабистонини тарк этадими?

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубни тарк этиши эҳтимоли кам. ОАВда тарқалган хабарларга қарамай, португалиялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирмоқчи.

41 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарида якунига етади. Аввалроқ унинг эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Al Nassr Zone нашрининг 365Scores Arabic манбасига таяниб хабар беришича, Роналду бошқа клубга ўтишни режалаштирмаяпти ва фаолиятини «Ан-Наср»да якунлашни истамоқда.

Тахминларга кўра, яқин орада ҳужумчи клуб раҳбарлари билан учрашиб, келгуси режалар ва шартномани яна бир йилга узайтириш масаласини муҳокама қилади.

Киритилди: 12:00 13.11.2026. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар