Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Роналду қишда «Ан-Наср»ни тарк этиши мумкин

Роналду қишда «Ан-Наср»ни тарк этиши мумкин

Криштиану Роналду қишки трансферлар ойнасида «Ан-Наср»ни тарк этиши мумкин. Бу фикрни саудиялик журналист Сауд ал-Сарами билдирди.

«Криштиану “Ан-Наср” учун ўз имкониятларини сарфлаб бўлган футболчига айланди. Менимча, у қишки трансферлар ойнасида кетади», — деб ал-Сарамининг сўзларини The Nassr Tribune келтирди.

41 ёшли Криштиану Роналду «Ан-Наср» Осиё Чемпионлар лигасида «Ал-Айн»дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганида майдонни хафа ҳолда тарк этди. Роналду Саудия клубида 2023 йил бошидан буён тўп тепмоқда. Амалдаги шартнома юлдуз ҳужумчини Саудия клуби билан 2026/2027 йилги мавсум охиригача боғлаб туради.

Киритилди: 20:41 16.09.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!