Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Дрон йигит" АҚШ мудофаа вазири лавозимини эгаллаши мумкин

"Дрон йигит" АҚШ мудофаа вазири лавозимини эгаллаши мумкин

АҚШ армия вазири Дэниел Дрисколл Пит Хегсет ўрнига АҚШ мудофаа вазири лавозимини эгаллаши мумкин.

CNN маълумотларига кўра, Дрисколлнинг Украинадаги урушни тугатиш ҳаракатларидаги "ғайриоддий роли" у Пентагон раҳбари лавозимида "охир-оқибат Пит Хегсетнинг ўрнини эгаллаши" ҳақидаги тахминларни яна бир бор кучайтирди.

CNNнинг таъкидлашича, ушбу сценарий АҚШ маъмуриятида бир неча ой давомида жимгина муҳокама қилинмоқда.

Қайд этилишича, Трамп Дрисколлга хайрихоҳ ва мунтазам равишда Украина инқирозини ҳал қилиш чоралари ҳақида унинг фикрини сўрайди. Америка раҳбари, шунингдек, Дрисколлни "дрон йигит" деб атайди, чунки у бошқа нарсалар қатори АҚШ армиясида учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқишни назорат қилади.

Дрисколл аввалроқ Киевга ташриф буюрган ва у ерда Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашган ва Женевада АҚШ-Украина музокараларида иштирок этган.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!