Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Диогу Жотанинг вафотига муносабат билдирди.
“Ишониш қийин бўлган ҳолат. Яқинда биз биргаликда терма жамоада ўйнадик, эндигина оила қурдинг…
Марҳумларнинг оила аъзоларига, турмуш ўртоқларига, фарзандларга ўз ҳамдардлигимни билдираман ва катта сабр тилайман. Улар доим сиз билан бўлишади. Диогу ва Андре, биз сизларни соғинамиз”, - деб ёзган Криштиану ўз саҳифасида.