Америкалик машҳур актёр ва продюсер Вин Дизель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қизиқарли янгилик билан бўлишди. Унга кўра, Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Форсаж” кинофраншизасининг янги фильмида рол ижро этади.
“Барча Роналду ‘Форсажъда рол ўйнайдими, деб сўраётганди. Шуни айта оламанки, бу ҳақиқатан ҳам рўй беради. Биз у учун алоҳида рол яратдик”, дейди Вин Дизель ўзининг Instagram саҳифасида.
Аввалроқ, 2026-йилда “Форсаж”нинг 11-қисми экранларга чиқиши маълум қилинганди. Таъкидланишича, ушбу фильм франшизанинг якуний қисми бўлади.
Маълумот учун, жорий мавсум Криштиану Роналду барча мусобақалар доирасида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Футболчининг “Ан-Насср” билан шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади.