Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Роналду «Форсаж» фильмида роль ижро этади

Роналду «Форсаж» фильмида роль ижро этади

Америкалик машҳур актёр Вин Дизель португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду "Форсаж" франшизасининг янги фильмида суратга тушишини маълум қилди.

"Кўпчиликка Криштианунинг "Форсаж"да бўлиши қизиқ. Айтмоқчиманки, бу содир бўлади. Роналдунинг ўз роли бўлади," - дейди актёр ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

40 ёшли Криштиану Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби футболчиси ҳисобланади. 2025/2026 йилги мавсумда португалиялик тўпурар ўнта ўйинда қатнашиб, ўнта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳужумчининг саудияликлар билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Киритилди: 14:05 13.12.2025. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!