Португал миллий жамоаси ва "Ан Наср" клуби форварди Криштиану Роналду ҳамда "Ал Аҳли" клуби спорт директори Руи Браса ўртасида келишмовчилик юзага келди.
Учрашув якунлангач, ғалаба қувончидаги Браса майдонда Роналдуга нимадир деб ўтади. Криштиануга бу гап ёқмаганини унинг реакциясидан билиб олиш мумкин эди, шунга қарамай, вазият кескинлашганича йўқ.
"Ан Наср" "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди (2:3). Шу тариқа, Роналду жамоаси жорий мавсум илк бор очко йўқотди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану ФИФПро талқинига кўра ортда қолган йилнинг рамзий терма жамоасига кириш учун 40 нафар номзодлар қаторидан ўрин олганди. Роналду 40 ёшда ва унинг ҳисобида 957 та гол мавжуд.