Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Роналдиньо: «Қамоқда ёмон вақт ўтказмаганман»

Роналдиньо: «Қамоқда ёмон вақт ўтказмаганман»

Бразилиялик футбол афсунгари Роналдиньо қамоқхонада ўтказган вақтини эслади.

У 2020 йил март ойида акаси Роберто де Ассис билан бирга Парагвайга сохта паспорт билан киришга урингани учун ҳибсга олинган. Ўша йилнинг август ойида у жарима эвазига озод этилган.

"Қамоққа тушганимда ўйладимки, улар мени уришади, қаттиқ муносабат қилишади, одатда қамоқда бўладиган даҳшатли нарсалар рўй беради.

Лекин аксинча бўлди — улар қўриқчиларни чақириб, футбол ўйинлари уюштиришди ва мендан бир неча финтлар кўрсатиб, улар билан кўнгилхушлик қилишимни сўрашди.

Эртаси куни эрталаб эса бизни мини-футбол ўйнаш учун олиб чиқишди. Қўриқчилар ва бир нечта ходимлар камералар билан томоша қилиш учун келишди; ҳаммамиз жуда яхши вақт ўтказдик.

Очиғини айтсам, у ерда ўтказган вақтим ёмон эмас эди", - деди 45 ёшли содиқ футболчи.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!