Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Роналдиньо дунёнинг энг яхши мураббийини айтди — у Гвардиола ҳам, Клопп ҳам эмас

Роналдиньо дунёнинг энг яхши мураббийини айтди — у Гвардиола ҳам, Клопп ҳам эмас

«Барселона» ва «Милан» клубларининг собиқ футболчиси Роналдиньо Бразилия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелоттини дунё футболидаги энг яхши мутахассис деб ҳисоблашини билдирди.

«Анчелотти — дунё футболидаги энг яхши мураббий. Менимча, у Бразилия терма жамоаси билан катта муваффақиятларга эришади», — дея Роналдиньонинг сўзларини келтиради Gazzetta dello Sport нашри.

Италиялик мутахассис 2025 йил май ойида Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. 67 ёшли Анчелоттининг амалдаги шартномаси 2030 йил июль ойи охирига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси сўнгги учрашувини Японияга қарши ўтказди. Ушбу баҳсда Анчелотти шогирдлари 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Киритилди: Бугун 15:31. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар