Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ромитанда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Ромитанда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Ҳ. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро шаҳри, “Алпомиш” кўчасидаги 1 гектар захирадаги ер майдонини олиб бериш ва кейинчалик кўп қаватли уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:56 04.10.2022. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!