Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Рома" ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди

"Рома" ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Италия А Сериясининг 27-туридан ўрин олган "Рома" - "Комо" учрашуви якунига етди. Жамоалар Римдаги "Олимпико" стадионида ўйнашди. Римликлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиндаги дастлабки гол 44-дақиқада киритилди. Унинг муаллифи "Комо" ярим ҳимоячиси Лукас Да Кунья эди. 61-дақиқада "Рома" футболчиси Алексис Салемакерс ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада форвард Артём Довбик майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. У Элдор Шомуродов ўрнига иккинчи бўлим бошида майдонга туширилганди.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонлар 65-дақиқада ҳимоячи Марк-Оливер Кемпфнинг четлатилишидан кейин 10 киши бўлиб қолди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Рома" ҳисобидаги очколар сони 41 тага етди. Клаудио Раньери шогирдлари Италия чемпионати жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда. "Комо" 29 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Киритилди: 00:05 03.03.2025. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!