Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал"нинг бразилиялик вингери Родриго билан шартнома имзоламайди. Football Insider нашри журналистларига маълум бўлишича, 24 ёшли футболчи Мадриднинг "Реал" клубида қолишга ва таркиб учун курашишга қарор қилган.
Родриго ўтган мавсумдаги ўйин амалиёти камлигидан норози, аммо таслим бўлмоқчи эмас. У янги бош мураббий келишига оптимизм билан қарамоқда. Родриго Хаби Алонсо қўл остида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига умид қилмоқда.
Бразилиялик футболчининг "Реал" билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган мавсумда Родриго 51 та учрашувда қатнашиб, 14 та гол урди ва ўнта голли узатмани амалга оширди.