Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Родриго Мбаппе ва Винисиус билан бир жамоада ўйнашни истамаяпти

Родриго Мбаппе ва Винисиус билан бир жамоада ўйнашни истамаяпти

Мадриднинг «Реал» жамоаси вингери Родриго Гоэс клуб ҳужумчилари Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе билан бир жамоада ўйнаши унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатяпти, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Abc.es хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи ўзини Винисиус ва Мбаппега нисбатан кўпроқ танқид қилинаётганини адолатсиз деб ҳисоблайди, гарчи у уларга нисбатан кўпроқ универсал футболчи бўлса ҳам. Родриго, шунингдек, унинг самарадорлиги бошқа ҳужумчиларникига қараганда кўпроқ муҳокама қилинаётганидан норози, ҳолбуки, уларнинг ўзи ҳам жуда ёрқин мавсум ўтказишмаган.

Маълум қилинишича, 24 ёшли вингерга Англия премьер-лигасининг учта клуби қизиқиш билдирган. Аввалроқ ОАВда Хаби Алонсо «Реал» бош мураббийлигига тайинланиши кутилётгани ва у Родригони режаларига киритмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 50 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврога тенг.

Киритилди: 05:26 14.05.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!