"Реал" клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос юрагида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиқди, деб ёзади Mundo Deportivo.
"Барча тиббиёт ходимларига уларнинг эътибори ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдираман," деб ёзган 52 ёшли бразилиялик шифокорлар билан тушган сурати остига.
Ҳимоячи фаолияти давомида "Палмейрас", "Интер", "Реал", "Фенербахче", "Коринтианс", "Анжи" ва Ҳиндистоннинг "Дели Дайнамос" клубларида ўйнаган.
Шунингдек, футболчи Бразилия терма жамоаси сафида 127 та ўйинда 11 та гол урган ва у билан 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган.