Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Боғдод туманида суд раиси ва фуқаролар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Боғдод туманида суд раиси ва фуқаролар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Боғдод туман суди раиси О.Мирсадиков ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси А.Разиков судья О.Жияновлар томонидан Боғдод туманида Президентимизнинг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 10 йил муддатга фойдаланиш ва даромад олиш учун ер участкасига эга бўлган фуқаролар билан учрашдилар. Уларга ер участкаларидан оқилона фойдаланиш борасида тегишли тушунтиришлар берилди.

Судьялар томонидан фуқароларнинг ердан фойдаланишдаги қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилди. Бу ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган буклетлар тарқатилди ва уларнинг ер билан боғлиқ қонунчилик борасида берилган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Киритилди: 14:24 23.03.2022. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!