Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Римдан хушхабар: Мастурахон Сайфутдиновани ФАО Бош директори шахсан тақдирлади!

Римдан хушхабар: Мастурахон Сайфутдиновани ФАО Бош директори шахсан тақдирлади!

Ҳозиргина Римдаги ФАО бош қароргоҳида ташкилот Бош директори ҚУ Донгю “Фарғона анорчилик” агрофирмаси раҳбари Мастурахон Сайфутдиновага “Агроозиқ-овқат тизимлари ва қишлоқ тараққиётидаги 100 нафар қаҳрамон аёл” ташаббуси доирасидаги эътирофни шахсан топширди.

🌱 Фарғона вилояти Қува туманида фаолият юритаётган ҳамюртимизнинг халқаро саҳнада тақдирланиши — Ўзбекистон қишлоқ аёллари учун қувончли воқеа. Бу эътироф уларнинг меҳнати, ташаббускорлиги ва етакчилигига эътибор қаратади.

Мастурахон Сайфутдиновани ушбу ютуқ билан табриклаймиз!

Киритилди: 18:28 15.10.2026. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!