Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Рим папаси яна Исроил ва ХАМАСни сулҳ тузишга чақирди

Рим папаси яна Исроил ва ХАМАСни сулҳ тузишга чақирди

Рим папаси Лев XIV Исроил армиясининг Ғазо шаҳрига қуруқликдан уюштирган ҳужумидан сўнг Исроил ва ХАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатишга чақирганини такрорлади.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Рим папаси Ғазо секторида фаластинликлар дуч келаётган шароитларни қоралаб, тинч аҳоли билан бирдамлигини билдирди:

"Мен Ғазо секторидаги қўрқув ичида яшашни давом эттираётган ва қабул қилиб бўлмайдиган шароитларда омон қолган Фаластин халқи билан яна бир бор ўз юртини тарк этишга мажбур бўлган ҳолда чуқур бирдамлигимни билдираман".

Хабар берганимиздек, Исроил 16 сентябрга ўтар кечаси Фаластиннинг Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш мақсадида қуруқликдан ҳужум бошлади.

Киритилди: 19:05 17.09.2025. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!