Мелания Трамп Эпштейн билан алоқаси борлигини рад этди.
Мелания Трамп Жеффри Эпштейн билан ҳеч қандай муносабатда бўлмагани ва унинг қурбонига айланмаганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Эпштейннинг ёрдамчисига ёзилган хати шунчаки расмий жавоб бўлган, холос. Шунингдек, Мелания Эпштейн уни Трамп билан таништиргани ҳақидаги даъволарни ҳам инкор этди. У бўлажак турмуш ўртоғи билан 1998 йилда, молиячи билан танишгунига қадар учрашганини таъкидлади.