Рим марказида қулаган ўрта аср минораси вайроналари остида қолиб кетган ишчи қутқариб олинди.
ANSA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 66 ёшли эркак 10 соатдан кўпроқ вақт ўтиб вайроналар остидан чиқарилиб, тез ёрдам машинасида олиб кетилган.
Империал Torre dei Conti минораси душанба куни тушга яқин қулаб тушди. Кейин иккинчи қулаш содир бўлди. Минора реконструкция қилинаётган ва тўсиқлар билан ўралган эди. Бироқ, қулаб тушган чанг ўнлаб метрларга тарқалди. Хиёбон ҳам пиёдалар учун ёпилган.
Воқеа содир бўлган вақтда майдонда фақат таъмирлаш ишчилари бўлган.