Financial Times нашри ёзишича, Армин Паппергер Мюнхен хавфсизлик конференциясида бўлиб ўтган Украинадаги тинчлик музокараларига таклиф этилмагани учун Европа давлатларининг ўзлари айбдор эканини таъкидлаган. Унга кўра, бунинг сабаби ЕИ давлатларининг мудофаа соҳасини “ўн йиллар давомида” етарлича молиялаштирмаганидир. "Шунинг учун уларни “болалар столига” ўтқазиб қўйишди", — дейди Паппергер.
"АҚШ Россия билан музокара олиб бормоқда, бунда бирон бир европалик музокара столида ўтиргани йўқ. Европаликларни кичкина болача ўрнида кўришаётгани тобора ойдинлашиб бормоқда", — деган Rheinmetall раҳбари Мюнхен конференцияси доирасида.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда Европа ва Украина омборларида қурол деярли қолмаган. Шу билан бирга, у Украинадаги уруш тугаган тақдирда ҳам Европа минтақасида қурол-яроққа бўлган талаб юқори бўлиб қолишини айтган.
"Агар биз, уруш ниҳоясига етгач, бизни тинч ва барқарор келажак кутяпти, деб ўйлаётган бўлсак, қаттиқ адашаётган бўламиз", — деди Паппергер.