Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

РФ Фанлар академияси: «Ҳар юзта россияликдан биттаси ОИТС билан касалланган»

РФ Фанлар академияси: «Ҳар юзта россияликдан биттаси ОИТС билан касалланган»

Россия Фанлар академияси эълон қилган расмий маълумотга кўра, мамлакатда ОИТС билан яшовчилар сони 1 миллион 250 минг нафарга етган. Мутахассислар таъкидлашича, бу кўрсаткич Россияда хасталик тарқалиш даражаси жуда юқори эканини англатади — деярли ҳар юзта россияликдан бири ОИТС ташувчиси ҳисобланади.

Экспертлар сўнгги йилларда вируснинг чекка ҳудудларда, айниқса, иқтисодий имкониятлари паст бўлган шаҳар ва қишлоқларда тез суръатда ёйилаётганига эътибор қаратмоқда. Профилактика ишларининг камлиги, тиббий ёрдамга кеч мурожаат қилиш ва хавфсизлик чораларига риоя этилмаслиги ҳолатни янада оғирлаштираётгани қайд этилмоқда.

Шунингдек, мутахассислар аҳолининг касаллик ҳақидаги хабардорлиги етарли эмаслигини, айрим минтақа ва туманларда скрининг қамрови пастлигини таъкидламоқда. ОИТСга қарши препаратлар билан таъминот яхшиланганига қарамай, профилактика ва эрта аниқлаш бўйича кенг кўламли ишларни кучайтириш зарурлиги билдирилмоқда.

Россия соғлиқни сақлаш мутахассислари вазиятни назорат қилиш ва янги юқилишлар олдини олиш учун аҳолини оммавий тестдан ўтказиш, таълим кампанияларини кенгайтириш ва тиббий хизматларга фуқароларни жалб қилишни муҳим вазифа сифатида кўрмоқда.

Киритилди: 21:33 04.12.2025. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!