Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Reuters: Колорадода исроиллик гаровдагиларини қўллаб-қувватлаш акцияси иштирокчиларига ҳужум уюштирилди

 Reuters: Колорадода исроиллик гаровдагиларини қўллаб-қувватлаш акцияси иштирокчиларига ҳужум уюштирилди

Қўшма Штатларнинг Колорадо штатидаги Боулдер шаҳрида 1 июн куни яҳудий жамоаси ўтказган намойиш иштирокчиларига уюштирилган ҳужум натижасида камида саккиз киши тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда агентлик маҳаллий ҳокимиятга таяниб.

Маълумотларга кўра, жиноятчи қўлбола олов пурковчи қурол ва “Молотов коктейл”лари билан қуролланган ҳолда, 2023 йилдан бери ҲАМАС томонидан Ғазо секторида гаровда ушлаб турилган исроилликларни қўллаб-қувватлашга қаратилган акция иштирокчиларига ҳужум қилган.

CNN'нинг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳужум пайтида эркак "Улар қотиллар!" ва "Сионизмга барҳам берайлик!" деб бақирган. Қўлга олиш чоғида эса "Фаластинга озодлик!" деб ҳайқирган.

Федерал қидирув бюроси маълумотига кўра, 52 ёшдан 88 ёшгача бўлган саккиз киши тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган, улардан камида бир нафари оғир аҳволда.

ФҚБ раҳбари Кэш Пател бу ҳодисани "мақсадли террорчилик ҳужуми" деб атади, аммо Боулдер шаҳри полицияси бошлиғи Стивен Редферн журналистларга берган баёнотида, ҳозирча қўлга олинган шахснинг ҳаракатларига нима сабаб бўлганини айтиш эрта эканини билдирди.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар эса бу воқеани "ҳақиқий антисемитизм" деб атади.

Киритилди: 15:03 02.06.2025. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!