Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Reuters: Германия Киевга йирик миқдорда қурол-яроғ етказиб беришни режалаштирмоқда

Reuters: Германия Киевга йирик миқдорда қурол-яроғ етказиб беришни режалаштирмоқда

2025 йилнинг биринчи ярмида Германия Украинага бир қанча йирик миқдордаги қурол-яроғ пакетларини тақдим этишни режалаштирмоқда, деб ёзади Reuters Германия ҳукуматидаги манбаларга таяниб.

Ушбу пакетлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 22 та Leopard 1 танки;
- 25 та Marder пиёда жанговар машинаси;
- IRIS-T ҳаво ҳимоя тизими;
- 16 гаубица;
- 2 та Patriot ҳаво мудофаа тизими;
- 7 та Gepard ўзи юрар ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмаси.

Шунингдек, ҳарбий дронлар, вертолётлар, ўқ-дорилар ва бошқа қурол-яроғларнинг етказиб берилиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!