Нотаниш қўнғироқлар орқали банк карталаридан пул ечилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатми?
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда нотаниш қўнғироқлар орқали банк карталаридан пул ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Марказий банк бу маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилади ва фуқароларга хавфсизлик чораларини тушунтиради:
☑️ Банклар ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларини фойдаланувчи рўйхатдан ўтишда қўшимча биометрик идентификация ҳамда тасдиқлаш кодлари орқали ҳимоялайди.
☑️ Мобиль иловада карта бириктириш учун SMS орқали келган тасдиқлаш коди фақат тўғри киритилганда карта бириктирилади. Агар киритилган телефон рақами ва банк картаси уланган рақам турли бўлса, бириктириш рад этилади.
☑️ Янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.
❗️Агар сиз логин, пароль ёки SMS коди (OTP) ни бошқа шахсларга бериб қўйсангиз ёки зарарли APK файлларини қурилмангизга ўрнатсангиз, картангиздан пул ноқонуний ечиб олиниши мумкин.