Украина Европа Иттифоқига Россия нефтининг транзитини тўхтатишни режалаштирмаётганини бош вазир Денис Шмигал Радада маълум қилди. У бунинг Энергетика хартияси шартномаси ва ЕИ билан ассоциация битимини бузиш бўлишини таъкидлади.
"Дўстлик" нефть қувури орқали нефть транзитининг тўхтатилиши Украинанинг Энергетика хартияси ва Европа Иттифоқи билан ассоциация битимини бевосита бузиши бўлади... Шу билан бирга, Украинанинг транзит хавфсизлиги бўйича халқаро мажбуриятларини бузиши Украинани ишончли ва узлуксиз нефть транзитини тўхтатгани учун жавобгарликка тортишга етарли асос бўлиши мумкин. Бу, айниқса, Венгрия, Словакия ва Чехия томонидан тегишли молиявий талаблар қўйилишига олиб келиши мумкин," - дея таъкидлади бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб Украина муддати тугаган шартномани узайтирмасдан Россия газининг транзитини тўхтатди.