Агентлик маълумотларига кўра, Байден маъмурияти Украина ва Исроилга ёрдамни қўллаб-қувватлаш мақсадида мигрантлар учун чегарани кесиб ўтиш қоидаларини кучайтиришни кўриб чиқмоқда.
"Оқ уй ва АҚШ Конгресси АҚШ-Мексика чегараси орқали ноқонуний иммиграциянинг олдини олиш билан бирга икки иттифоқчи давлатга ҳарбий ёрдам кўрсатадиган келишувга эришмоқчи", дейилади материалда.
Қайд этилишича, демократлардан бошпана изловчиларга нисбатан турли қулайликларни тугатиш ва депортация жараёнини кенгайтиришга розилик бериш талаб этиляпти. Байден маъмурияти бу масалани иложи борича тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилиб кўради, сабаби Қонунчиларнинг Рождество таътилига чиқишига 1 ҳафта вақт қолди.