Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Reuters: АҚШ Россиянинг “соя флоти”га қарши янги санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда

Reuters: АҚШ Россиянинг “соя флоти”га қарши янги санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда

"Байден маъмурияти Россия нефтини ташувчи танкерларга қарши чоралар кўриш орқали Москвани нефт савдосидан олинадиган даромаддан маҳрум қилишни мақсад қилмоқда", дея хабар беради агентлик ўз манбаларига таяниб.

Reuters суҳбатдошларига кўра, Россия нефтнинг Ғарб давлатлари томонидан бир баррел учун 60 доллар қилиб белгилаган нарх чегарасидан юқори қийматда сотилишига кўмаклашувчи танкерларга нисбатан “катта санкция пакети” жорий этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, санкциялар мавжуд чекловларни четлаб ўтиб, Россия нефти савдосини ташкил қилишда иштирок этган шахслар ва компанияларга нисбатан чораларни ҳам ўз ичига олади.

"Байден маъмурияти бу орқали АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси олдидан Украинани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Трампнинг санкцияларга муносабати қандай бўлиши номаълум", дея аниқлик киритади Reuters.

Киритилди: 19:42 06.01.2025. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!