Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ресторанда газ портлаши оқибатида 34 киши жароҳат олди

Ресторанда газ портлаши оқибатида 34 киши жароҳат олди

Хитойнинг Хунань провинциясининг Милуо шаҳрида газ портлаши оқибатида 34 киши жароҳат олди, деб хабар берди Синьхуа ахборот агентлиги.

Ҳодиса чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида Милуодаги ресторанда содир бўлди. Портлаш ва унинг натижасида келиб чиққан ёнғин туфайли 34 киши жароҳат олди. Жабрланганларнинг барчаси касалхонага етказилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Портлаш жойида газ баллонининг парчалари топилган. Полиция фавқулодда вазият сабабларини текширмоқда.

Киритилди: 16:20 18.11.2020. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!